Стокгольм: Ҳужумдан уч кун ўтиб...

Стокгольм Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Ўзбекистон фуқароси гумон қилинган ва ўтган жума куни уюштирилган ҳужум ортидан, Швеция пойтахти кўчаларида ҳаёт яна ўз измига қайта бошлаган.

Стокгольм марказидаги ҳужумдан зиён кўрган машҳур Савдо маркази ҳам харидорларга эшикларини яна ўз вақтида очмоқда.

Жума кунги ҳужум ортидан кузатилган шок ва оғир ҳис-туйғулар билан кечган дам олиш кунлари ортидан, бугун бу ерда ҳаммаси жойида эканини кўрсатишга бўлган бир истак кузатилади.

Стокгольмда ҳаёт яна қайтиб ўз измига тушаётгандек кўринса-да, хавфсизлик чоралари шаҳарда ҳануз кучлилигича қолмоқда.

Тафсилотлари

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.