Шимолий Корея ядровий урушга тайёр

Ким Чен Ын Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Шимолий Корея Американи минтақада иғво ҳаракатлари қилмасликдан огоҳлантириб чиққан. Пхенян ядровий қурол билан ҳужумга ядро ҳужуми билан жавоб қайтаришини билдирган. Ушбу гаплар мамлакат асосчиси Ким Ир Сеннинг 105 йиллик туғилган санасини нишонлаш тантаналарида сўзланган.

Корея Халқ армияси вице-маршали Чхве Рён Хе АҚШ Шимолий Кореяга адро бомбаси билан ҳужум қилса, мамлакат худди шу йўл билан жавоб қайтаришга тайёрлигини айтган.

"Биз кенг миқёсли урушга, кенг миқёсли жанг билан, ҳар қандай ядровий ҳужумга, ўз услубимиздаги ядровий ҳужум билан жавоб беришга тайёрмиз", - деган мамлакатдаги иккинчи қудратли шахс деб кўрилувчи Чхве Рён Хе.

Ким Ир Сеннинг 105 йиллик туғилган санаси шарафига Пхенянда парад ташкил қилинган.

Киодо хабар агентлигининг маълум қилишича, унда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан бирга Давлат хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Ким Вон Хон ҳам қатнашган. Жанубий корея матбуоти унинг қатағонга учраганини ёзганди.

Парадда янги ҳарбий техникалар билан бир қаторда сувости кемасидан отиладиган янги турдаги баллистик ракеталар ҳам намойиш қилинган.

Шимолий Корея Ташқи ишлар вазири Хан Сон Рёль Associated Press агентлиги берган интервьюсида Корея ярим оролидаги вазиятнинг беқарорлаштиришда АҚШ айблаганди. У Корея минтақадаги Америка кучларига нисбатан "огоҳлантирувчи зарба" беришга тайёрлигини айтган.

Унинг таъкидлашича, Кореядаги вазият учун жавобгарлик биринчи навбатда "тажовузкор твитлар билан беҳузурлик пайдо қилаётган" АҚШ Президенти Донльд Трамп зиммасида.

Апрел ойи бошида Трамп агар Хитой ёрдам бермаган тақдирда ҳам Америка бир ўзи Шимолий Корея масаласини "ҳал" қилишга таёрлигини билдирган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг