Ҳалабдаги портлашда ўнлаб қурбон бор

автобус Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Ҳалаб шаҳри четидаги исёнкорлар томонидан назорат қилинувчи Рошидин туманида автобус ёнида портлаш рўй берган. Автобусдан шаҳардан олиб чиқиб кетилаётган маҳаллий аҳоли бўлган. Портлаш натижасида 39 қочқиннинг ҳалок бўлгани ва кўп сонда жароҳатланганлар борлиги айтилмоқда.

Дастлабки хабарларга кўра, автобус ёнида ичи портловчи моддалар билан тўлдирилган машина портлаган. Автобус ичида 2015 йили исёнчилар томонидан ўраб олинган Фуа ва Кеврая шаҳри одамлари бўлган.

Март ойи охирида исёнчилар ва ҳукумат армияси 30 минг одамни эвакуация қилиш бўйича ўзаро келишиб олган эди.

Унга биноан исёнкорлар томонидан ўраб олинган Фуа ва Кефрая ҳамда ҳукумат кучлари томонидан қамал қилинган Забадони ва Мадайя шаҳарларидан одамлар чиқариб олиниши керак эди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Портлаш жойи

Қамал 4 йилдан бери давом этмоқда ва бу вақт давомида тўртала шаҳарда 64 мингдан ортиқ аҳоли деярли овқатсиз, сувсиз ва дори-дармонсиз яшаб келмоқда.

БМТда қамалда қолаётган шаҳарлардаги вазиятни фалокатли деган. Сув ва овқат етишмаслиги натижасида бу шаҳарларда ўнлаб одамнинг ўлгани тахмин қилинади.

Рошидин туманидаги портлашдан сал олдинроқ Франс пресс мухбири Ҳалаб ғарбида 3 минг 700 қочқинни ортиб олган автобуслар 30 соатдан бери турганини хабар қилган эди.