Бўлинган Туркия келажаги учун овоз бермоқда

Референдум мамлакатни иккига бўлиб ташлагани айтилади Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Референдум мамлакатни иккига бўлиб ташлагани айтилади

Туркияда Президентлик ваколатларини кенгайтириш борасида халқ референдуми бўлиб ўтмоқда. Овоз берувчилар Ражаб Тойиб Эрдўғондан бошлаб келажак президентларга янги ваколат бериш-бермасликни ҳал қилишади.

Эрдўғон бошчилигидаги Адолат ва Тараққиёт партияси Туркиянинг парламентар бошқарувини Президент бошқарувига ўзгартиришни исташади.

Ушбу ғояни қўллаб қувватловчиларга айтишича, у мамлакатнинг замонавийлашуви ва бошқарувнинг оддийлашувига хизмат қилади. Бироқ мухолифат ушбу ҳаракат мамлакатда авторитаризмнинг кучайишига олиб келишидан хавотир билдиради.

Референдумда "Ҳа" деб жавоб бериш Эрдўғоннинг 2029 йилгача ҳокимият тепрасида қолишига шароит яратиши ҳам мумкин.

167 минг сайлов участкаларида сайлов ҳуқуқига эга 55 миллион одам овоз бериши мумкин. Овоз беришнинг илк натижалари якшанба куни кечга бориб эълон қилиниши кутилмоқда.

Мустақил ўтказилган сўровномалар "Ҳа" деб овоз берувчилар сонининг кўпроқлигига ишора бермоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Нималар ўзгариши мумкин?

Референдумда қуйидагилар таклиф этилган:

Бош вазир лавозими бекор қилиниб вице-президент лавозими жорий этилади.

Президент ҳам ҳукумат ва ҳам давлат раҳбари бўлади, айни пайтда сиёсий партия билан боғлиқликни сақлаб қолади.

Президентга ўз фармони билан қонун ижросини тўхтатиш, парламентни тарқатиб юбориш ваколати берилади.

Парламент вазирларни ортиқ ҳисоб бердиртиролмайди.

Президент фаолиятини текшириш ёки президентга импичмент эълон қилиш борасида парламентнинг қудрати чекланган бўлади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Эрдўғон турмуш ўртоғи ва икки невараси билан Истанбулда овоз берган

Бу мавзуда батафсилроқ