"Британияга муддатидан олдин сайлов керак"

Британия Бош вазири Тереза Мэй Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Бош вазир Тереза Мэй 8 июнда Британияда муддатидан олдин парламент сайлови ўтказишни парламентдан сўрашга қарор қилгани ҳақида эълон этди.

Даунинг-Стрит ташқарисида баёнот берган Британия бош вазири сўзларига кўра, парламент сайлови миллий манфаатга хизмат қилади.

Бундан олдин Бош вазир Тереза Мэй 2020 йилгача Британияда парламент сайлови бўлиб ўтмаслиги ҳақида эълон қилган эди.

Бироқ ҳозир Мэй хоним айтишича, 2016 йил ёзидаги референдумдан кейин Британия яқин йиллардаги аниқлик ва барқарорлик ва кучли раҳбариятга муҳтож ва бунинг ягона йўли сайлов ўтказишдир.

Ўтган йили Британиядаги сайловчиларнинг аксари мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқишини ёқлаб овоз беришган, бунинг ортидан қудратдаги Консерваторлар раҳбари ва Британиянинг иттифоқ таркибида қолиши тарафдори бўлган Дэвид Кэмерон бош вазирликдан истеъфо берган эди.

Ҳукумат раҳбарлигига Тереза Мэй келди.

Бош вазирнинг муддатидан олдинги сайлов таклифи парламент томонидан маъқулланиши талаб қилинади.

Мэй хоним таклифи 19 апрель куни парламентда овозга қўйилиши кутилмоқда.

Бош вазир Тереза Мэй Британиянинг ЕИдан чиқиш жараёнида муваффақиятга қозониши муҳим эканлигини урғулаган, бу жараёнда бошқа сиёсий партияларни "ўйин ўйнаётганликда" айблаган.

29 март куни Британия расман Европа Иттифоқини Брекзит жараёнини бошлагани ҳақида хабардор қилди.

Аммо ҳамон Британиядаги қатор парламент аъзолари ва лордлар мамлакатининг иттифоқдан чиқишига қаршилик қилиб келадилар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ