Тереза Мэй сайлов, сайловчилар ва Брексит ҳақида

Британияда муддатидан илгари ўтадиган сайлов, Тереза Мэйга кўра, Брексит муваффақиятининг гаровидир.

Унинг айтишича, сайлов мамлакат сиёсий ҳаётида ҳам узоқ муддатли барқарорликка замин яратади.

Ўзининг муддатидан илгани сайлов қарорини ҳимоя қилар экан, Британия Бош вазири сўнгги ҳафталарда айни масалада "истамасдан" фикрини ўзгартиришга мажбур бўлганини урғулаган.

Британияда сайлов 2020 йилда кутилаётганди, аммо қонунчиликка биноан агар парламент аъзоларидан учдан икки қисми қарор берса, унда сайлов муддатидан аввал ўтказилиши мумкин.

Муқаддам Тереза Мэй муддатидан аввал сайлов ўтказиш ғоясига қарши эканини бир неча марта таъкидлаганди.

Бош вазир британияликлардан ўзига "ишонишларини" сўраган.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Британияда муддатидан илгари сайловлар

Муддатидан илгари сайлов шу йил 8 июнда бўлиб ўтади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.