Афғонистон: Толибон ҳужуми 130 одамни ўлдирди

Афғон ҳарбийлари жангдан сўнг Мозори-Шарифдаги ҳарбий базани қўриқлашмоқда Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Афғон ҳарбийлари жангдан сўнг Мозори-Шарифдаги ҳарбий базани қўриқлашмоқда

Мозори-Шариф шаҳри яқинида Толибоннинг Афғонистон армиясига қилган ҳужуми натижасида қурбонлар сони 130 га етган. Толибон жума кунги жамоат намозидан сўнг ҳужум қилган ва жанг бир неча соат давом этган. Қурбонларнинг асосий қисми ҳукумат аскарлари эканлиги айтилмоқда.

Афғон армияси мулозимларининг маълум қилишича, ҳужум Жума намозидан чиқаётган ва ошхонадан қайтаётган аскарларга нисбатан амалга оширилган.

Толибон чиқарган баёнотида ҳимояни бузиб ўтиш учун худкуш ҳужумчидан фойдаланганини айтган.

Маҳаллий манбаларнинг Би-би-сига айтишича, қурбонлар сони ортиши мумкин.

Жанглар давомида камида 10 нафар Толибон жангариси ўлдирилган, бир ҳужумчи асрга олинган.

Афғон ҳарбийларининг айтишича, Толибон жангарилари ҳукумат аскарларининг формасини кийиб олган ва шу билан тўғри назорат ўтиш нуқтасигача қаршиликсизларсиз келган. Назорат ўтиш нуқтасига етиши билан ҳужумни бошлаган.

АҚШ ҳарбий вакили Жон Томас ҳужумни "жиддий" қаршилик дея баҳолаган, бироқ "ваҳшийликка барҳам бергани" учун Афғон қўмондонларини мақтаган.

Мозори Шарифдаги ҳарбий базада Афғон Миллий армиясининг 209 - дивизияси жойлашган. Дивизия яқинда оғир жанглар бўлиб ўтган Қундуз дохил шимолий Афғонистон минтақаси хавфсизлиги учун жавоб беради.

У ерда бир нечта Олмон ва бошқа хорижий горнизонлар жойлашгани айтилади.

Image caption Жовузжон вилоятидан Жон Оға ҳужумда жиянини йўқотган

Жовузжон вилоятидан Жон Оға, Би-би-сига ҳужумда жиянини йўқотгани айтди.

"Агар яхшилаб текширишганда ҳужумчилар биринчи дарвозадан ўтмаган бўларди", - дейди у.

Ўтган ой ИШИД жангарилари томонидан пичоқ, қурол ва гранаталар билан Қобулдаги ҳарбий шифохонага ҳужум натижасида 50 чоғли одам ҳалок бўлганди.

Толибон март ойида бир йиллик жангдан сўнг Афғонистоннинг жанубидаги Сангин туманини босиб олганини маълум қилган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМ каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ