Украина: Ҳаётда қола билган Ленин ҳайкаллари

Шўролар давлати асосичиси Владимир Ленин туғилган куни арафасида Украинада унинг ҳайкаллари деярли қолмаган. Большевиклар етакчиси шарафига қўйилган ҳайкалларнинг қолганлари ҳам шаклини ўзгартириб бошқа қаҳрамонларнинг тусини олган.

Украинада сўнгги инқилобдан сўнг мамлакат бўйлаб Владимир Ленининг ҳайкалларини олиб ташлаш оммавий тус олди.

2015 йилнинг 9 аперл куни Олий Рада "коммунизмлашишдан тозалаш пакети" доирасида ушбу жараённи қонунийлаштирди. Унда барча коммунист фаолларнинг ёдгорликлари бузиб ташланиши мажбурий қилиб қўйилганди.

Миллий хотира институти маълумотларига кўра, 2016 йили Украинада Ленининг 1320 ҳайкали бузиб ташлаган. Улар Украинада деярли қолмаган.

Би-би-си Украин хизмати мамлакатда Владимир Ленининг шаклини ўзгартирган ҳолда сақланиб қолган ҳайкалларини йиғди.

вейдер Фото муаллифлик ҳуқуқи UKRINFORM
Image caption Одессада Ленинни "Юлдузлар жанги" фильмидаги Дарт Вейдерга айлантиришган
ленин Фото муаллифлик ҳуқуқи www.loga.gov.ua
Image caption Луганск вилоятида аксилтеррор амалиётлари иштирокчиларининг жамлоғида Ленин бобо Тарас Шевченкога айланди.
ленин
Image caption Черкассдаги ҳаваскор овчилар Лениннинг қўлига қурол тутқазиб, кийимларини бўяб овчи қилишди
Ленин Фото муаллифлик ҳуқуқи UNIAN
Image caption Украинада бўйлаб Леннинг энг катта ҳайкали жойлашган Запорожьда ҳайкалга бир миллий терма жамоанинг футболкаси, бир миллий кашта билан тикилган кўйлак кийдиришди. Охири уни ҳам олиб ташлашди.
ленин Фото муаллифлик ҳуқуқи UNIAN
Image caption Ленининг Украина учун ноёб бўлган бу ҳайкалини ҳозиргача бузишмади. Унинг барҳаётлиги сабаби Чернобильнинг ҳаётдан узилганидир.

Миллий хотира институти ўтган йилнинг сўнггида мамлакат бўйлаб шаҳар ва йирик аҳоли пунктларида Лениннинг ҳайкаллари қолмагани ҳақида ҳисобот берди. Улар ҳайкаллар қишлоқ жойларда сақланиб қолган бўлиши мумкинлигини айтишди.