Хавфсизлик кучайтирилган Францияда сайлов ўтмоқда

Мамлакат бўйлаб 50 минг полиция ва 7 минг ҳарбий сайловларнинг тинч ўтиши учун жалб қилинган Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP / Getty Images
Image caption Мамлакат бўйлаб 50 минг полиция ва 7 минг ҳарбий сайловларнинг тинч ўтиши учун жалб қилинган

Франция сайловчилари навбатдаги Президенти танлаш учун кучайтирилган хавфсизлик чоралари остида сайлов участкаларига бормоқда. Пайшанба кунги Парижда бўлган ҳужум полициячининг умрига зомин бўлган эди.

Саловнинг тинч ўтиши учун мамлакат бўйлаб 50 минг полициячи ва 7 минг аскар жалб қилинган.

Набатдаги Президент бўлиш учун 11 номзод кураш олиб бормоқда. Шулардан асосий номзод дея кўрилаётган 4 киши мамлакатдаги ўта сўлчилардан тортиб, ўта ўнгчиларга бўлган қарама қарши сиёсий кучларни намоён этади.

Афтидан уларнинг бирортаси ҳам 50 % дан кўпроқ овоз ололмайди. Шунинг учун сайловлардаги ғолиб 7 майга мўлжалланган иккинчи босқичда аниқланиши мумкин. Унда якшанба кунги сайловда энг кўп овоз олган икки номзод иштирок этади.

Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан эрталабки соат 8:00 да очилди, кечки 20:00 да ёпилади. Ёпилгандан сўнггина илк экзит-пол (сайловчилар фикрини сўраш эвазига ўтказилган сўровномалар) натижалари эълон қилиниши мумкин.

Хориждаги айрим француз ҳудадлари шанба куни овоз беришни бошлаб юборишган.

Ўта ўнгчи бўлган "Миллий фронт" етакчиси Марин Ли Пеннинг илк босқичда ютиб чиқиш эҳтимоли бошқва номзодларники билан бир хил баҳоланмоқда. Қолган асосий уч номзод марказий ўнгчилар партияси "Республикачилар", консерваторлардан Франсуа Фийон, марказчи-либерал Эммануэль Макрон ва ўта сўлчи сиёсатчи Жан-Люк Меланшон.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Асосий номзодлар ўта сўлчи қарашлардан тортиб ўта ўнгчи қарашларни ҳимоя қилади

Ҳар бирининг кун тартибида турган Европа келажаги, иммиграция, иқтисод ва француз хослиги борасидаги сиёсий масалаларга қарашлари кескин фарқ қилади.

Францияда юзлаб одамларнинг умрига зомин бўлган 2015 йилдан бери рўй бераётган террактлар сабаб миллий хавфсизлик ва миграция масалалари ўта кескин муҳокама қилинмоқда.

Сайловларга икки кун қолганда Париж марказида янги ҳужум содир этилди. Муқаддам судланган Карим Шерфи полицияга қарата ўқ узган. Ҳужумда бир полициячи ўлган, яна бири жароҳат олган.

Айрим таҳлилчилар номзодларни ўзларининг сиёсий мақсадига етиши учун террористик таҳдидни жуда ҳам очиқ ишлатаётгани танқид қилишади.

Ушбу мусобақада қудратдаги партиядан фақатгина Франсуа Фийон номзод қилиб кўрсатилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Хориждаги сайловчилар аллақачон овоз бериб бўлишган

У Россияга нисбатан жазо санкцияларини бекор қилиш тарафдори бўлган ва ИШИД билан курашишда Башар Асадга ҳарбий кўмак беришни таклиф қилаётган ягона номзоддир.

Мамлакатда унча обрў орттира олмаган Франсуа Олланд Франция янги тарихидаги иккинчи муддат учун овозини қўймаган илк Президент бўлди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМ каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ