"Россия ҳарбий харажатларни оширди"

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption "Россия ҳарбий харажатларни оширди"

Молиявий муаммоларга қарамасдан Россия ўз ҳарбий харажатларини 5,9 фоизга оширган.

Халқаро тинчлик масалаларини ўрганувчи Стокгольм институтига кўра, долларга чақилганда Россия 2016 йилда қарийб 70 миллиард ҳарбий мақсадлар йўлида сарфлаб қўйган.

Россиядан аввалги ўринда Хитой ва АҚШ бор, аммо молияга чақиладиган бўлса, Москва орқада қолади.

Хитой ўтган йили 215 миллиард сарфлаган бўлса, Америка эса армияси учун 611 миллиард долларнинг баҳридан кечган.

Яқин Шарқ давлатлари орасида ҳарбий эҳтиёжлар учун ялпи ички маҳсулот ҳажмининг 6 фоизи сарфланган, бу эса дунё бўйлаб энг юқори кўрсаткичдир.

Қайта қуролланиш

2016 йилда Россиянинг ҳарбий эҳтиёжларга ажратган жами маблағининг 55 фоизи қуролланиш бўйича давлат дастурига сарфланган.

сократить расходы на оборону из-за падения

Россия ҳарбий харажатларини оширар экан, институт тадқиқотларига кўра, нефтнинг жаҳон бозорида нархлари пасайишда давом этган.

SIPRI тадқиқотида Саудия Арабистони ўз ҳарбий харажатларини нефт нархлари пасайгани учун қарийб 26 миллиар долларга қисқартиргани айтилади.

считая, что им угрожает Россия

Иқтисоди нефтга асосланган бошқа давлатлар, жумладан Венесуэла, Жанубий Судан, Озарбайжон ва Ироқ ҳам ўз ҳарбий харажатларини озайтиришга мажбур бўлишган.

НАТО қуролланмоқда

Ҳарбий харажатлар бўйича лидерликни Америка Қўшма Штатлари қўлдан бергани йўқ.

Президент Трамп 2018 йилда ҳарбий соҳага 9 фоиз кўпроқ сарфлашга қарор қилган.

2016 йил ҳам бу харажатлар ўсгани кузатилган.

Ғарбий Европа давлатлари ҳам ўз армиялари учун харажатларни ошириб келишмоқда.

Марказий Европа ҳам қўшниларидан қолишаётгани йўқ.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Алоқадор мавзулар