Япония энг катта ҳарбий кемасини ишга солди

"Идзумо" Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Япониянинг энг йирик ҳарбий кемаси

Япония мудофаа денгиз кучларидаги энг йирик ҳарбий кема Америка таъминот кемасини ҳимоя қилади. Иккаласи Корея ярим оролига йўналган "Карл Винсон" авиаташувчисига ҳамроҳ бўлади. Бу Япония ҳарбийларининг мамлакатда қуролли кучлар тўғрисидаги қонунчиликка ўзгартириш киритганидан сўнг илк амалиётидир.

"Идзума" тикучар ташувчиси АҚШ Ҳаво-денгиз кучлари кемаларига ёқилғи қуйиш учун кетаётган кемани қўриқлаб боради. Ёқилғи қуйиш керак бўлган кемаларнинг ичида ўтган шанба куни Корея ярим ороли қирғоқларига кириб борган ва Жанубий Корея флоти билан биргаликда манёврларни бошлаб юборган.

Амалиётлар ярим оролда вазият ўта кескинлашган бир маҳалда рўй бермоқда. Ўтган шанба куни Шимолий Корея яна бир бор баллистик ракеталар синовини амалга оширди.

Япония матбуотининг ёзишича, тикучар ташувчи эсминец "Идзумо" АҚШнинг Токио ғарбдаги Йокосука Ҳаво-денгиз кучлари базасидан чиққан. У ёўлда Америка кемаси билан учрашиб, уни Сикоку оролигача кузатиб бориши керак.

Япон ҳарбий кемасининг кузатиб боришда иштирок этиши Бош вазир Синдзо Абэ 2015 йили имзолаган қонунидан сўнг илк амалиёт бўлмоқда. Қонун Иккинчи жаҳон урушидан сўнг илк бор Япония мудофаа кучларини мамлакатдан ташқарида ёки иттифоқчилар манфаатлари йўлида ишлатиш имконини беради. У шу йили кучга кирган.

1947 йили қабул қилинган Япония конституциясига кўра, қуролли кучларни ишлатиш мудофаадан ташқари барча ҳолатларда ишлатиш ман қилинган эди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters tv

28 апрел куни АҚШ денгиз кучларининг Twitter даги расмий саҳифасида "Карл Винсон" авиаташувчиси Филиппин денгизини бир гуруҳ япон эсминецлари билан сузиб ўтаётгани тасвирлари пайдо бўлди.

Шанба куни тонгда авиаташувчининг Корея ярим оролига кириб келишидан бир муддат олдин Шимолий Корея яна бир бор баллистик ракеталар учирди.

АҚШ Президенти Дональд Трамп Twitter да бу синов учиришлар Шимолий Кореянинг бош ҳамкори Хитой норозилигига қарамасдан ўтказилганини ёзди.

"Шимолий Корея мувафаққиятсиз ракета учирган бўлса ҳам Хитой ва унинг муҳтарам Президенти Си Цзиньпиннинг истакларига ҳурматсизлик кўрсатди. Ёмон!", - деган у.

Олдинроқ АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон БМТ Хавфсизлик кенгашида Америка Шимолий Корея ҳукумати "тўғри нарсани" муҳокама қилишга тайёр бўлса, келишувлар олиб боришга очиқ эканлигини билдирган.

Ўз навбатида Тиллерсон АҚШ куч ишлатишга ҳам тайёр эканлигини билдирди. У Хавфсизлик кенгашига аъзо давлатларни Шимолий Кореяга дипломатик босим ўтказишга чақирди.

Шанба куни минтақага Япониянинг жанубий-шарқига АҚШ ва Британия кемалари билан ҳарбий манёвлар ўтказиш учун Француз десант кемаси кириб келган.

Хитой ўтган ҳафта денгизга илк марта ўзи ишлаб чиққан авиаташувчи туширди ҳамда минтақада ҳарбий ҳозирлигини кучайтирди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМ каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ