Швеция: масжидга атайин ўт қўйилдими?

Масжид ўт қўйилганидан кейин Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Швеция полицияси пойтахт Стокгольм ташқарисидаги шиалар масжидига атайин ўт қўйилганми ёки йўқлигини текширишни бошлаган.

Стокгольм четидаги Жарфалла деган жойдаги масжидда ёнғин 30-апрелдан 1-майга ўтар кечаси рўй берган.

Ёнғин оқибатида бинонинг фасади ва томига шикаст етган.

Полицияга кўра, ёнғин ҳеч кимга зарар етказмаган.

"Ёнғин жойи ўраб олинди ва суд-экспертиза текшириши бошланган", деб хабар қилган полиция.

Швеция расмийлари бу ўзбекистонлик бошпана изловчи Раҳмат Оқилов содир этган жиноят учун ўч олиш амали ҳам бўлиши мумкинлигини истисно этмайдилар.

7 апрель куни Стокгольм марказида юк машинасини пиёдалар устига ҳайдаган 39 ёшли Раҳмат Оқилов ўзига қўйилган айбни тан олди.

Оқибатда беш инсон ҳаётдан кўз юмган.

Ҳозир Оқилов устидан тергов давом этмоқда.

Айни пайтда Швеция расмийлари бундан олдин мамлакатдаги шиаларга ҳужумда ИШИД қўли бўлганини ҳам эслатишади.

Ўзини "Исломий Давлат" деб атайдиган сунний мусулмонлар гуруҳи дунёнинг кўплаб мамлакатларида шиа мусулмонларига ҳужумлар учун масъулиятни зиммасига олган.

Ўтган йили Швеция жанубидаги Мальмо шаҳридаги шиаларнинг кичик масжидида рўй берган ёнғин учун ҳам ИШИД масъуллигини даъво қилиб чиққан эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ