Кобулда НАТО карвонига ҳужум

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Кобулда НАТО карвонига ҳужум

Афғонистон пойтахти Кобулда НАТО кучларига тегишли карвонга худкуш ҳужумчи нишонига айланган.

Ҳужум оқибатида саккиз киши қурбон бўлгани айтилмоқда.

Барча қурбонлар тинч аҳоли вакилларидир.

Яраланганлар сони 25 нафар экани маълум қилинган.

Улар орасида уч нафар америкалик ҳарбийлар бор.

Айни ҳужум тонгда, АҚШ элчихонаси яқинида рўй берган.

Ҳозирга қадар бирор бир гуруҳ масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ.

Аввалроқ, Толибон хорижий қўшинларни нишонга олиш таҳдиди билан чиққанди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар