"Бейонсенинг лаблари ҳомиладорлиги учун шишган"

Бейонсе Фото муаллифлик ҳуқуқи Instagram/Beyonce
Image caption На свежих снимках звезды ее губы кажутся куда большими, чем еще пару месяцев назад

Машҳур поп-юлдуз Бейонсенинг вакиласи Иветт Ноэл-Шуре сўзларига кўра, Бейонсенинг лабларига силикон билан укол қилингани ҳақидаги гап-сўзлар ёлғон.

Иветт Ноэл-Шуренинг ёзишича, машҳур хонанданинг лаблари ҳомиладорлиги учун шишган!

Унинг айтишича, MediaTakeOut нашрида гўёки Бейонсе лабларини сунъий йўлда бўрттиргани ёлғон.

Бейонсенинг ўзи ҳам бу каби даъволардан ростакамига жаҳл отига минди ва ...

"Сизлар ҳомиладорлик аёлнинг танасига қандай таъсир қилишини биласизми?"

"Аёлнинг танаси каттариши билан бирга организмда қон айланиши кескин ўзгаради, ортиқча суюқлик туфайли шишиш пайдо бўлишини билармидингиз?"

Хуллас, дунёга машҳур қўшиқчи хафа…

"Лабларим ҳомиладорликдан шишди!"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Бейонсе ва турмуш ўртоғи Жей Зи (ўнг томонда)

"Инстаграм"даги Бейонсе саҳифасини кузатиб борадиган мухлислари бир неча кун олдин поп-юлдузнинг лаблари одатдагидан шишиб қолганининг гувоҳи бўлганлари ҳақида ёздилар.

Буни кўпчилик сезган.

2013 йили ҳомиладорлиги пайтидаги фотосуратини "Инстаграм"даги саҳифасида эълон қилган яна бир америкалик машҳур Ким Кардашян ҳам лаблари "назоратдан чиқиб кетгани"нини ёзган эди.