Макрон Франция янги Президенти

Макрон Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Марказчи номзод Эммануэль Макрон рақиби Марин Ле Пенни катта фарқ билан ортда қолдириб Франциянинг навбатдаги Президенти этиб сайланди. Макрон 33.94 фоиз овоз тўплаган Ле Пенни 66.06 фоизлик натижа билан ортта қолдириб 39 ёшида давлат раҳбари бўлди.

Макрон 1958 йилдан буён Францияда ҳокимиятни анъанавий равишда алмашиб келаётган икки партиядан ташқаридан келган Президент сифатида ҳам тарихга кирди.

У Франция тарихида янги саҳифа бошланганини айтган.

"Мен орзу ва янгиланган ишонч саҳифаси бўлишни истайман", - деган у.

Тарафдорлари олдида нутқ сўзлаган Макрон улар томонидан билдирилган нафрат, шубҳа ва хавотирларни эшитганини айтган. У Президент идорасидаги келгуси беш йилини "Фарнцияни пароканда қилаётган бўлувчи кучларга қарши курашиш" билан ўтказишини билдирган.

"Миллатни бирлаштиришга кафолат бераман. Орўпони ҳимоя қилиб қўриқлайман", - деган Париж марказидаги Лувр музейи ўнгида тўпланган минглаб тарафдорлари қаршисида.

"Бугун сиз ва Франция ютди. Ҳамма бизга бу нарса имконсиз, деган эди. Аммо уларни Францияни билишмайди. Биз кучлимиз, энергияга тўлганмиз ва ҳеч қачон қўрқмаймиз", - деган у.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Макрон тарафдорлари унинг ғалабасини нишонламоқда

У рақиби Ле Пенни катта шовқин қилганини айтган ва келажакда экстремизм учун овоз беришга ҳеч қандай асос қолдирмасликка ваъда берган.

Франция пойтахтида хавфсизлик ҳолати танглигича қолмоқда. Менилмонтант метроси олдидаги капитализмга қарши гуруҳ томонидан ўтказилган норозилик намойишида полиция кўздан ёш чиқарувчи газ қўллаган.

Марин Ле Пен нима деди?

Ўта ўнгчи Марин Ле Пен ҳам тарафдорлари қаршисида чиқиш қилган. У унга овоз берган тахминан 11 миллион одамга ўз миннатдорчилигини билдирган. У сайловлар ватанпарварлар ва глобализм тарафдорлари ўртасидаги фарқни кўрсатганини айтган. Ле Пен янги сиёсий куч пайдо бўлишига чақирган.

Марин Ле Пен "Миллий фронт" партияси ўзини янгилаши кераклигини ва ҳаракатнинг тубдан ўзгартиришни бошлаши мумкинлигини айтган. Бўлажак парламент сайловларига бошлаб боришини таъкидлаган.

У Макронга катта муаммолар олдида муваффақият тилаган.

ТЕЛЕГРАМканалимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ