Жанубий Корея янги Президенти Мун Чжэ Ин

Мун Чжэ Ин Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Жанубий Корея Президент сайловида "Тобуро" партиясидан Мун Чжэ Ин катта фарқ билан ғалаба қозонмоқда. Экзит-полл натижаларига кўра, у 44,4 фоиз овоз тўплаб асосий рақибини ортда қолдирган. Анъанадор Хон Чжун Пхе 23,3 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлган.

Мун Чжэ Ин мамлакатдаги шаклланган позициядан фарқли ўлароқ Шимолий Корея билан алоқаларни тиклаш тарафдори. Яна у Жанубий Корея иқтисодида асосий ўринни эгалловчи йирик оилавий бизнес ширкатларини ислоҳ қилишга ваъда берган.

Мун Чжэ Ин ким?

Кореянинг янги президенти Шимолий Кореядан келган қочқиннинг ўғли. 1970 йилларда олдинги Президентнинг отаси ҳарбий диктатор, генерал Пак Чон Хига қарши намойишларни бошқаргани учун қамалган.

Ҳозир у собиқ Президентга боғлиқ коррупция маш-машаларидан узоқроқ бўлиб, мамлакатни ортидан эргаштиришини таъкидламоқда.

"Нафақат мен ва партиям, балки халқ ҳам ҳукумада ўзгаришлар бўлишини истаётганини ҳис қилмоқдаман", - деган у сешанба куни овоз бериш жараёнида.

Пак Кин Хе, Жанубий Кореянинг биринчи аёл Президентини Конституцион маҳкама коррупция можароси туфайли лавозимдан четлатганди. Шундан сўнг мамлакатда муддатидан аввал Президентлик сайлови ўтказишга эҳтиёж пайдо бўлган.

Пак Кин Хе Кореянинг расман ишончсизлик билдирилган биринчи Президенти ҳам бўлган. У дугонасининг ўзи билан алоқалардан фойда кўришига йўл қўйиб берганликда айбланади.

Дугонаси-Чхве Сун Сил йирик ширкатлардан пора олиш айби билан маҳкамада. Можаро Samsung каби йирик ширкатларни ҳам қамраб олган. Samsung раҳбари Ли Чжэ Ён ҳам коррупция айбловига юз тутмоқда.

Учовлон айбларни рад этишган. Можаро Жанубий Кореяни бўлиб юборган.

Пак хоним эндиликда жиноий айбларга юз тутиши мумкин.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ