Деҳли: 'Ўзбек курашчиларини кўраман, деганларни айтинг'

Кураш Фото муаллифлик ҳуқуқи courtesy

Ҳиндистон пойтахти Деҳли мезбонлик бобида Осиёдаги барчани ортда қолдирди.

Ўзиям тарихида еттинчи бор спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати мезбонига айланди.

Деҳлида бўлган мухбиримиз Иқбол Аҳмадга кўра, бу йил сайин Ҳиндистонда курашга бўлган кучайиб бораётган қизиқишнинг натижаси.

Томоша қилинг ва улашинг.

Мухбиримизга кўра, Деҳли мезбонликка таппа-тайёр. Чемпионат 10 май куни очилади.

Тўрт кун давом этажак беллашувдан манаман, деган номдорлари дохил жаъми 24 нафар курашчиси Ўзбекистонни намоён этади.

Кураш бўйича Осиё чемпионати 1979 йилдан бери ўтказиб келинади.

Ўзбекистон орада биринчиликка икки марта мезбонлик қилган.

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.