Чеченистон "гейлар геноциди"да айбланмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи NAIRA DAVLASHYAN/AFP
Image caption Қочишга ва Москвада яширинишга муваффақ бўлган чечен гейлар

Франциянинг гейлар ҳуқуқлари учун курашувчи учта ташкилоти Чеченистонни гейларни қирғин қилишда айблаб Халқаро жиноий судга мурожаат қилишди.

Улар Чеченистон Президенти Рамзан Қодиров ва давлат расмийларини "гейлар геноциди" ва "таъқиб тўлқини"да айблашмоқда.

Чечен расмийлари республикада гейлар борлигини рад қилган.

Ой ошида Россия Президенти Владимир Путин Чеченистонда гейларга қарши олиб борилган рейдлар бўйича тергов очилишини қўллаб-қувватлади.

Аммо, учта француз гуруҳи Россиянинг ички терговига ишончсизлик билдириб, Гаагадаги Халқаро жиноий судга мурожаат қилишди.

Чеченистондаги ҳамжинсбоз эркакларнинг ёппасига қўлга олинаётгани борасидаги хабарлар илк марта ўтган ой Новая Газетада чоп этилди.

Шикоятда айтилишича, 17 ёшли гей ўсмирни ўз амакаси оиланинг шаънини ҳимоя қилиш учун тўққизинчи қаватдан ерга улоқтирган.

Le Monde хабар қилишича, уч француз гуруҳи Президент Қодировни гейларни қийноққа солувчи махсус турмаларни қуришда айблади.

Ўтган ой мазкур айбловлар текширилиши талаби билан Россия бош прокурорига петиция беришга уринган беш гей фаоли Москвада қўлга олинганди. Петицияга 2 миллион одам имзо чеккан.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар