Дональд Трампни Саудияда қандай қаршилашди?

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Дональд ва Мелания трампнинг илк расмий сафари

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг илк расмий ташрифи анъанадор Саудия Арабистонига бўлди. Америка Президенти ва унинг рафиқаси Мелдания Трампни кутиб олиш маросига Саудия томонидан бирор аёл киши чиқмаган.

Президент Трамп ва унинг рафиқаси Мелания Трампни Ар-Риёддаги аэропортда Саудия қироли Салмон кутиб олган.

Дипломатик протокол бўйича АҚШ Президентини пойтахтда кутиб олиш тантанали равишда амалга оширилган.

Аэродромда икки давлат байроқлари осилган. Фахрий қоровул саф тортиб турган, оркестр махсус марш чалган, нуфузли меҳмонларга болалар гул беришган.

Бироқ протокол бўйича Америка Президенти рафиқасини кутиб олишга қирол Салмоннинг рафиқаси чиқмаган.

Кузатувчилар Мелания Трампни кутиб олишга қироличанинг чиқмаганини Саудия одатлари билан изоҳлашади.

Шунга қарамасдан қирол Салмон Мелания Трамп билан қўл бериб кўришиб, уни хуш қаршилаган.

Учрашув давомида икки давлат ширкатлари орасида 50 миллиард долларлик шартномалар имзоланиши маълум қилинган.

Бундан ташқари Саудия Арабистони АҚШдан 100 миллиард долларга қурол-яроқ сотиб олади.

Трамп якшанба куни Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган "Араб-Исломий-Америка саммити"да қатнашади.

Унда Ўзбекистоннинг янги Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.

Бу мавзуда батафсилроқ