Яманга вабо эпидемияси хавф солмоқда

болалар Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Вабога чалинганларнинг ичида кўпчилиги болалар

Яман вабо эпидемияси хавфи остида қолган, бир ой давомида ушбу касалликдан 250 одам ўлган. "Болаларни қутқаринг" ташкилотининг айтишича, бир кунда юзлаб одам вабога чалинмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, фуқаролик уруши гирдобида қолаётган мамлакатда вабо тезлик билан тарқалмоқда. Ушбу дардга энг кўп Яман пойтахти Санода йўлиқишмоқда. Ҳукумат бу шаҳарда фавқулотда ҳолат эълон қилган.

БМТ маълумотларига кўра, бу ердаги учдан икки қисм аҳоли тоза ичимлик сувига етишолмайди. Бу тахминан 8 миллион кишини ташкил қилади. Вабо ифлосланган сув ва озиқ-овқат орқали ўтади. Вабо аломатлари - кучли ич кетиш ва қусиш.

Касалликни бошдан оғир кечади, даволаш ўз вақтида амалга ошмаса ўлим бир неча соатнинг ичида келиши мумкин.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Хасталикнинг асосий манбаси ифлосланган ичимлик суви

Халқаро "Чегара билмас шифокорлар" ташкилоти халқаро жамоатчиликни вабо тарқалишининг олдини олиш учун Яманга зудлик билан ёрдам кўрсатишга чақирмоқда.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг хабар беришича, Яманда уруш натижасида 300 поликлиника ва шифохона бузилган.

Ямандаги можаро 2015 йилнинг мартида авж олганди. БМТ маълумотларига кўра тўқнашувлар натижасида 8 мингдан кўп одам ўлган. Ҳалок бўлганларнинг аксари тинч аҳоли вакилларидир.

Уруш натижасида тахминан 19 миллион одам инсонпарварлик ёрдамига муҳтож қолмоқда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.

Бу мавзуда батафсилроқ