Манчестерда "террор ҳужуми", қурбонлар орасида болалар бор

Манчестер Фото муаллифлик ҳуқуқи PA

Британия полицияси хабар беришича, Манчестердаги ҳужум оқибатида 22 инсон ҳалок бўлган, 59 киши яраланган.

Уларнинг орасида болалар ҳам борлиги айтилмоқда.

Ҳужумга ҳозирча масъулиятни бирор бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган.

Ҳужум маҳаллий вақт билан душанба куни ярим тунга яқин кузатилган.

"Манчестер-арена"да амалга оширилган.

Портлаш америкалик поп юлдузи Ариана Гранде концерти тугаши биланоқ юз берган.

Ҳ

Полицияга кўра, ҳужум бир кишининг иши бўлган.

Жорий пайтда унинг шериклари бор-йўқлиги ўрганилмоқда.

Дастлабки фаразларга кўра, ҳужумчи портловчи ускунани концерт залига олиб кирган.

Сўнгра уни ҳаракатга келтириб, ўзи ҳам бирга портлаб кетган.

Полиция ҳужумга "террорчилик амали", дея баҳо берган.

23 ёшли Ариана Гранде, айниқса, ўсмир қизлар ва болалар орасида машҳур.

Ҳужумга у ҳам ўз муносабатини билдирган.

Ёзган твитида портлаш ва қурбонларга оид хабарлардан "дили вайрон бўлгани"ни айтган.

Бундан аввал Ницца, Берлин, Истанбул, Лондон ва Стокгольм ҳам "террорчилик" амалларига саҳна бўлган.

Улардан аксариятига масъулиятни Яқин Шарқдаги ИШИД гуруҳи ўз зиммасига олиб чиққанди.

Тафсилотларини Би-би-си Ўзбек Хизмати билан кузатиб боринг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.

Алоқадор мавзулар