Британияда яна ҳужум бўлиши мумкинми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи 40023488
Image caption Ҳужумда гумон қилинаётган Салман Абидийнинг бошқа шериклари ҳам бўлиши мумкин.

Британия Бош вазири Тереза Мэй янги "ҳужум эҳтимоли муқаррарлигини" айтмоқда.

Сабаби - хавфсизлик кучлари ҳужумчи, деб гумон қилинаётган Салман Абидийнинг яна бошқа шериклари бўлиши ҳам мумкинлигини айтишган.

Бош вазир мамлакатдаги террор хавфи даражаси энг баланд нуқтага кўтарилганини урғулаган.

Ҳозир мамлакат бўйлаб муҳим жойларни қўриқлаш учун юзлаб қўшимча кучлар сафарбар этилган.

Бош вазир одамларни ортиқча ваҳимага туширишни истамаслигини, лекин мавжуд вазиятда зарурий жавоб чоралари кўрилаётганини айтди.

Бир кун олдинги Манчестер концерт залида содир этилган ҳужумда болалар ва ўсмирлар дохил 22 одам нобуд бўлганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.

Бу мавзуда батафсилроқ