Трамп "қатъий" музокаралар учун Брюсселга келди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption ОИ президенти Россия бўйича фикрлар фарқ қилаётганини айтди.

АҚШ Президенти Доналд Трамп НАТО ҳарбий иттифоқининг бошқа аъзолари билан "қатъий" музокаралар ўтказиш учун Брюсселга келди.

НАТО Трампнинг Исломий Давлат жангари гуруҳига қарши АҚШ бошчилигидаги коалицияга қўшилиш илтимосига рози бўлган.

Лекин, Трамп НАТО аъзоларига ташкилот харажатларини тенг бўлашиш бўйича босим ўтказиши ҳам кутилади.

Трамп аллақачон Оврўпо Иттифоқи раҳбарияти билан учрашди.

ОИ Президенти Доналд Таск АҚШ раҳбари билан "кўп масалалар"да келишиб олингани, аммо Россия бўйича фикрлари фарқли бўлиб қолаётганини айтди.

Трамп Россия Президенти Владимир Путинга бўлган муносабати учун танқид қилинган. ОИ ва НАТОнинг кўп аъзолари эса Путинни Оврўпо давлатларига тажовуз деб кўрадилар.

Буёғи-чи? - Тафсилотлари видеомулоқотимизда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар