Кушнер ФҚБ текшируви остида

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

АҚШ матбуотига кўра, Президент Доналд Трампнинг куёви Жаред Кушнер Федерал Қидирув Бюроси текшируви остида.

Хабарларда айтилишича, Кушнер бирор бир жиноятда гумон қилинаётгани йўқ, аммо ФҚБ унда 2016 йилги сайловларга Россиянинг аралашуви билан боғлиқ маълумот борлигига ишонади.

Жаред Кушнернинг ҳимоячиси мижози ҳар қандай текширувга ҳамкорлик қилишини билдирди.

Президент Трампнинг ўзи сайловлар даврида атрофидагилардан ҳеч ким Россия хавфсизлик хизматлари билан ҳамкорлик қилмаганини айтади.

У Россия бўйича текширувларни "Америка тарихида сиёсатчи устидан бошланган энг катта ов" деб таърифлаганди.

АҚШ жосуслик агентликлари ишонишича, сайлов пайти Москва респубиликачилар фойдасига таъсир ўтказишга уринган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02