"Аш-Шабаб"нинг жинсий қуллари

Салама Али ўзининг ғойиб бўлган икки инисини қидиришга киришиб, муҳим бир нарсани кашф қилди: ёш кенияликлар радикал ғояларга берилиб Сомалига "Аш-Шабаб" исломий гуруҳи сафларига қўшилиш учун кетар эканлар. Улар кейин ўзлари билан аёлларни ҳам зўрлаб, қулликка олиб кетмоқдалар.

Қулликка ёш-у қари, насроний ва мусулмон, пойтахт Мумбаса ва бошқа ҳудудлардан аёлларни олиб кетишган.

Кўпда уларга яхши иш топиб бериш ваъдасини берганлар. Кейинчалик қулликка бериб юборганлар.

2016 йили Салма қулликни бошдан кечирган аёллар учун маҳфий ёрдам гуруҳини тузди. Аёлларнинг баъзилари фарзандлари билан келишарди. Баъзилари ОИТСга чалинган, баъзилари бошдан кечирган машаққатлари туфайли руҳий зўриқишган, хасталанишган...

Улар ўз тақдирлари ҳақида очиқча гапиришга қўрқишарди.

Аёлларнинг баъзиларини жинсий қулликда ушлаб, мутассил зўрлашган. Баъзиларини жангариларга зўрлаб турмушга беришган.

Салмага тақдирини сўзлаб берган аёллар орасида Фейс ҳам бор эди. 16 ёшлигида бир ўрта ёшли эр-хотин келиб, бошқа шаҳарда яхши маош билан иш таклиф қилганлар. Эртаси куни Фейс ўзига ўхшаган 16 аёл билан автобусга ўтириб, йўлга тушишди.

"Аш-Шабаб"дан қочган Фейс ҳақида лавҳа

Уларнинг ҳар бирлари қўлига сув беришди. Кейин билишса унга дори қўшилган экан.

"Кўзимни очсам бир хонадаман. У ерда 2 эркак бор эди. Кўзимизни боғлаб, ўша ерда зўрлашди", дея ҳикоя қилади Фейс.

Зўрлашлар оқибатида у фарзандли бўлди. У гиёҳ излаб юрган бир кекса киши ёрдами билан 3 йилдан сўнг қочишга муваффақ бўлди.

Фейс қулликни бошдан кечирган ягона қиз эмас. Кения расмийлари муаммони тан оладилар, лекин "Аш-Шабаб" қўлида қанча аёл борлиги ҳақида аниқ рақамларга эга эмаслар.