Афғонистон шарқидаги портлашда 13 киши ўлган

аскар Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Сўнгги ҳужум НАТОга ёрдам бераётган афғон кучларига йўналтирилган

Рамазоннинг илк кунида Афғонистон шарқидаги Хост шаҳрида рўй берган портлашда камида 13 одам ҳалок бўлган. Яраланганлар орасида икки бола ҳам борлиги айтилмоқда. Худкушчи минган машина полиция транспортини нишонга олган.

Ҳужумчи Хомс марказидаги полиция машинасини нишонга олган. Портлашга масъулиятни бирор гуруҳ ўз зиммасига олмаган. Аммо Толибон ва ИШИД асосий гумондор бўлиб турибди.

Ўтган яқин вақт мобайнида Толибон иштирокида Афғонистоннинг бир неча бўлгасида ҳужумлар бўлган.

Жума куни Толибоннинг Қандаҳордаги ҳарбий базага қилган ҳужуми натижасида камида 15 афғон аскари ҳалок бўлганди.

Шанба кунги ҳужум мусулмонларнинг муборак Рамазон ойи бошланган кунга тўғри келган.

Бомба ҳарбий база яқинида портлатилган.

Ҳужумчи Хост вилоятида жойлашган Америка аскарлари билан ҳамкорликда ишлайдиган Афғон махсус кучларини нишонга олган ва натижада жамоатчилик фойдаланидаган автобус станцияси катта талофат кўрган.

"Жасадларни таниб бўлмайди. Уларнинг оддий фуқаро ёки ҳарбийлар эканлигини ажратиш қийин", - деган Афғонистон Мудофаа вазирлигидан Нажиб Дониш.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ