Ўғиллари Рамзан Қодировни ортда қолдириб кетишди

Рамзан Қодиров Фото муаллифлик ҳуқуқи courtesy

Президент отасининг ўзи шу кунларда эълон қилган расмий декларацияга таянилса, ҳали вояга етмаган икки ўғлининг йиллик даромади қарийб 20 миллион рублни ташкил этган.

Бу ҳақдаги видеолавҳамизни ҳам назардан қочирманг.

Улардан ҳар бири 9.5 миллион рубль атрофида пул ишлашган.

АҚШ долларига чаққанда, бу - 175 минг доллар деганидир.

Аммо расмий декларация матнида уларнинг даромад манбалари очиқланмайди.

Мухбирлар эса, Чеченистон шароитида бунга ойдинлик киритиш мушкул иш эканини айтишади.

Агар, Чеченистон ҳукумати расмий веб саҳифасида эълон қилинган декларация тафсилотларига таянилса, ота Рамзан Қодировнинг ўзи қарийб 11.5 миллион рубль ёки 200 минг АҚШ долларига яқин даромад қилган.

Турмуш ўртоғи Медни Қодирова эса, 2.1 миллион рубль ёки 37 минг АҚШ долларига тенг миқдорда пул ишлаган.

Медни Қодирова модельер, у 2009 йилда исломий либосларга ихтисослашган 'Firdaws' модалар уйига асос солган.

Аммо уни ҳозир тўнғич қизлари 18 ёшли Айшат Қодирова юритади.

Рамзан Қодировнинг жаъми 14 та фарзанди бор. Улардан иккитасини асраб олган.

Расмий хабарларга кўра, икки ўғлидан бошқа қолган бирор бир боласи ҳалича пул топишнинг уддасидан чиқмаган.

2015 йилгиси билан таққосланганда эса, Чеченистон президенти йиллик даромадининг деярли икки баробарига ортгани маълум бўлган.

Ўтган йил ўғли Абдуллоҳнинг дунёга келиши ортидан, Рамзан Қодиров МДҲ давлатлари ҳудудидаги энг серфарзанд президентга айланган.

40 яшар Рамзан Қодиров Чеченистонни 2007 йилдан буён бошқариб келади.

Фаоллар чечен ҳукуматини Чеченистонни исломийлаштириш ва эркинликларни бўғишда айблаб келишади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар