Соппа-соғ 22 та тишингизни суғуриб ташлашса...

Тиш Фото муаллифлик ҳуқуқи Thinkstock

Худди шу каби ҳодиса юзасидан Санкт-Петербургда жиноий иш қўзғатилган.

Шаҳардаги хусусий клиникалардан бирининг стоматолиги фирибгарликда айбланмоқда.

Видеолавҳамизда томоша қилинг.

Россия Тергов қўмитасининг билдиришича, ҳодиса 2014 йилда юз берган.

Гумондор қандай стоматолигик ёрдам лозим экани борасида 43 ёшли аёлни алдаган.

Унинг соппа-соғ бўлган 22 та тишини суғуриб ташлаб, ўрнига сифатсиз "кўприклар" ўрнатган.

40 яшар стоматолог хизмати учун мижозидан 843 минг рублдан ортиқроқ (15 минг АҚШ доллари миқдорида) ҳақ олган.

Ҳозир терговчилар унинг бошқа эҳтимолий "қурбонлари"ни излашмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02