Москва: ‘Бунақасини ўтган 20 йилда кўрмаганман’

Москва Фото муаллифлик ҳуқуқи TASS

Москвада бўлган мустақил журналист Давлат Қудрат Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида душанба кунги довулга худди ана шундай баҳо берди.

Суҳбатдошимизнинг айтишича, йўқ ердан кучли шамол турган пайтда кўчада бўлган.

Аммо бекатга етолмай, яқиндаги дўконга ўзини урган ва довул тинишини ўша ерда кутган.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Унинг айтишича, табиий офат чоғида турли ташкилотларнинг бинолари ва уйлар подъездларида жон сақлаган шаҳарликларнинг сони ҳам озмунча бўлмаган.

"Ҳозир бошимга дарахт қуласа-я, ёки бир нарса келиб тушса-чи, деб, тўғриси, қўрқдим", - дейди суҳбатдошимиз.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар