Ўзбекистонда "маънавиятга зид" видео ўйинлар тақиқланди

ГТА Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Ўзбекистон маънавиятга зид деб топган ва барқарорликка таҳдид солувчи ўнлаб компютер ўйинларини тақиқлади. Рўйхатда бир қатор зўравонлик саҳналари акс этган ўйинлар билан бирга дунёда машҳур Grand Theft Auto (GTA) ва беозор классик Симлар (The Sims) каби ўйинлар ҳам бор.

Тақиқ ушбу ўйинларни Ўзбекистонга олиб кириш ва тарқатишни ноқонуний амалга айлантиради. Интернетда бу қарорга тезда муносабат билдирилди. Фикрлар орасида истеҳзоли кулгудан тортиб, жаҳл ва қўллаб қувватлашларни ҳам кўриш мумкин.

Нима учун тақиқланди?

Ўзбек расмийларига кўра, ўйинлар "зўравонлик, порнографияни тарғиб қилиши ва хавфсизлик ҳамда сиёсий, ижтимоий барқарорликка таҳдид солиши мумкин". Шунингдек, улар тинчлик, миллатлараро ва динлараро тотувликка раҳна солиши мумкинлиги айтилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Кредолар қатли

Яна бир сабабда "ўйинлар Ўзбекистон ҳақида нотўғри маълумот бериши ҳамда унинг тарихи, маданияти ва қадриятларини бузиб кўрсатиши" мумкинлиги маълум қилинган.

Тақиқ ҳукуматнинг ёшларни гўёки "бузғунчи" таъсирлардан ҳимоя қилиш сиёсатининг давоми сифатида кўриш мумкин.

Тақиқ рўйхатида қандай ўйинлар бор?

Тақиқланган 34 та ўйин орасида ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқлаб берилган отишмалардан тортиб, қўрқинчли ёки эротик ўйинлар бор.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Рўйхатда маиший The Sims (Симлар) ҳам бор

Уларнинг ичида дунёда жуда ҳам оммалашиб кетган Grand Theft Auto (GTA) Call of Duty нинг 5 ўйини бор. Ҳатто ҳар замоннинг энг яхши сотилган ўйини, маиший ва беозор Симлар (The Sims) ҳам бор

Ўйинларнинг аксарияти Ўзбекистонда кенг тарқалган ва деярли ҳар бир интернет-кафеларда ҳамда русийзабон ДВД дискларида қалбаки нусхаларини осонликча топиш мумкин.

Алоқадор мавзулар