Россия ракеталари ИШИДни нишонга олган

Россия бундан олдин ҳам Ўрта Ер денгизидаги сувости кемасидан ракета отган(2015 йилги фотосурат) Фото муаллифлик ҳуқуқи TASS
Image caption Россия бундан олдин ҳам Ўрта Ер денгизидаги сувости кемасидан ракета отган(2015 йилги фотосурат)

Россия Мудофаа вазирлиги Суриядаги ўзини "Исломий Давлат" деб атайдиган гуруҳ мавқеъларини қанотли ракеталар ҳужумига тутгани ҳақида хабар тарқатди.

"Адмирал Эссен" кемаси ва "Краснодар" сувости кемасидан тўртта "Калибр" қанотли ракетаси Палмирадан шарқдаги ҳудудга отилгани айтилмоқда.

Россия Мудофаа вазирлигига кўра, Палмирадан шарқда ИШИДнинг Раққа шаҳридан сафарбар этилган оғир техникаси ва "жангариларнинг тирик кучлари йиғилган" бўлган.

"Краснодар" кемаси сув остидан туриб қанотли ракеталарни отгани хабар қилинмоқда.

Барча нишонлар муваффақиятли йўқ қилинди, дея ҳисобот берган мудофаа вазирлиги.

Россия Суриядаги ҳарбий амалиётларини 2015 йил сентябрида бошлади.

Россия расмийларига кўра, ҳарбий амалиётлардан кўзланган мақсад, ўзини "Исломий Давлат" деб атайдиган гуруҳга қарши курашдир.

Бироқ Ғарб фикрича, Россия ИШИДга қарши кураш баҳонасида Сурия Президенти Башар ал-Асадга қуролли мухолифатидан қутулишда ёрдамлашмоқда.

2016 йил мартида Президент Владимир Путин Суриядаги ҳарбий амалиётлари якунига етгани ҳақида эълон қилди.

Сурияда 30 дан ортиқ россиялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ