Путиннинг “суиқасдчиси”га қарши суиқасд

Путин Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Ҳодиса Украина пойтахти Киев марказида юз берган. Асли чеченистонлик Адам Осмаев жонига қасд қилинган.

Адам Осмаев россиялик масъуллар томонидан президент Путинга қарши 2012 йилда суиқасд тайёрлашда айбланган.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Ўша пайтда Россия маҳкамаси уни сиртдан ҳибсга олишга буйруқ берган.

Аммо Адам Осмаевнинг ўзи Украинада қолган ва Донбассда жанг қилган.

Расмий хабарларга кўра, ҳужум "хорижий журналист" сифатида Осмаев ва рафиқаси ишончини қозонган шахс томонидан уюштирилган.

Бу шахс суҳбат олиш илинжида Адам Осмаевга яқинлашиб, тўппончадан ўт очган ва уни оғир яралаган.

Аён бўлишича, ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида Осмаевнинг аёли ҳам қарши ўт очган, "ҳужумчи"га жиддий тан жароҳати етказган.

Украина Ички ишлар вазирлиги вакилига кўра, ҳозир икковлон ҳам касалхонада.

Артем Шевченко сўзларига кўра, гумондор шахснинг ёнида Украина паспорти бўлган.

Президент Владимир Путин эса, режиссер Оливер Стоунга берган сўнгги интервьюсида ўз хавфсизлик хизматига ишонишини айтган.

Суҳбатдан парча CBS телекомпанияси веб сайтида эълон қилинган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар