Париж марказида полицияга ҳужум бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Ҳужум вақти ибодатхона ичкарисида юзлаб одамлар бўлган.

Франция полициясининг билдиришича, Париждаги Бибимарям ибодатхонаси ташқарисида полиция зобитига болға билан ҳужум қилган шахсга қарата ўқ узган.

Хабарларга кўра, гумондор кўкрагидан яраланган, полиция зобити эса енгил жароҳат олган.

Расмийлар ҳодисанинг "террорчилик амали" эканини айтишмоқда.

Ҳужум юз берган пайти ҳодиса жойида бўлган сайёҳлар яширинишга уринганлар.

Ибодатхона ичкарисида юзлаб одамлар бўлган.

Францияда 2015 йилдаги ҳужумлардан буён фавқулодда ҳолат амал қилади.

Франция аксилтеррор прокуратураси ҳодиса юзасидан жиноят иши очган.

Француз полициясининг Твиттердаги саҳифасида маълум қилишича, ҳозирда "вазият назорат остида".

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02