Эрон парламенти ва Ҳумайний мақбарасига ҳужум қилинган

Fars ахборот агентлиги Оятуллоҳ Ҳумайний мақбараси ташқарисида портлаш акс этган фотони эълон қилган. Фото муаллифлик ҳуқуқи JAMARANNEWS/FARS
Image caption Fars ахборот агентлиги Оятуллоҳ Ҳумайний мақбараси ташқарисида портлаш акс этган фотони эълон қилган.

Қуролланган одамлар Эрон парламентининг ичкарисида ва Оятуллоҳ Ҳумайний мақбарасида ўт очганлар.

Парламент биносига уч қуролли, Оятуллоҳ Ҳумайний мақбарасига уч киши ҳужум қилгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Талофотлар ҳақида бир-бирига зид хабарлар тарқалмоқда.

Рейтер ахборот агентлиги суҳбатлашган гувоҳ парламент ичкарисидаги ҳодисага якун ясалгани ҳақида айтган.

Парламент биноси олдида камида бир қўриқчи ҳалок бўлган, икки қўриқчи ярадор бўлгани хабар қилинмоқда.

Ҳодисадан кейин кўп сондаги хавфсизлик кучлари парламент ичкариси ва ташқарисини ўраб олганлар.

Эроннинг IRIB ахборот агентлиги парламент аъзоси Илёс Ҳазратийдан иқтибос келтирган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Полиция ходими Эрон парламенти биносидан ташқарига қарамоқда.

"Ҳужумчилар уч киши эди, иккитаси Калашников автомати билан, яна биттаси тўппонча билан қуролланган эди", деб айтган Илёс Ҳазратий.

Fars ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Теҳрон шаҳрининг жанубида жойлашган Оятуллоҳ Ҳумайний мақбарасига бостириб кирган уч

ҳужумчидан икки нафари зиёратчиларга қарата ўт очганлар, учинчи ҳужумчи ўзини-ўзини портлатгани айтилмоқда.

Оятуллоҳ Ҳумайний мақбараси ташқарисида ўзини портлатган шахснинг аёл экани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган.

Хабар қилинишича, парламент ва мақбарага ҳужумлар бир вақтнинг ўзида содир этилган ва афтидан улар мувофиқлаштирилган бўлган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ