Алексей Навальнийни 30 суткага қамашди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Smirnov Vladimir/TASS
Image caption Алексей Навальнийни 30 суткага қамашди

Мухолифатчи Алексей Навальний оммавий тадбирлар ўтказишга доир қонунни такроран бузишда айбланиб, 30 кунлик қамоқ жазосига лойиқ топилган.

Навальнийнинг ҳимоячилари маҳкама ҳукмидан арз қилишган.

Душанба куни Россия бўйлаб миллий байрам кечган, айни пайтда йирик шаҳарларда норозилик намойишлари бўлиб ўтган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EVGENY FELDMAN FOR "THIS IS NAVALNY" PROJECT
Image caption Ҳибслар

Намойишларда мингдан ортиқ киши ҳибсга олингани хабар қилинмоқда.

Алексей Навальний эса ўз уйидан чиқиши билан ушланган.

АҚШ президентининг матбуот котиби Шон Спайсер Москвани "зудлик билан тинч намойишчиларни озод қилишга" чақирган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар