Пойтахти Барселона бўлмиш Каталония Испаниядан ажралмоқчи

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Испаниянинг машҳур "Барселона" футбол клуби Каталония пойтахти Барселонада жойлашган.

Испаниянинг Каталония ҳудуди раҳбари Карлес Пучдемонт пойтахт Мадриддаги ҳукуматга итоат қилмаган ҳолда 1 октябрда мустақиллик референдуми ўтказилишини эълон қилди.

Референдум саволи қуйидагича бўлади: "Сиз Каталония республика шаклидаги мустақил давлат бўлишини хоҳлайсизми?"

Испания ҳозирда конституцион монархия саналади, Каталония эса унинг энг бадавлат ҳудудларидан биридир.

Оммавий фикр сўровларига кўра, аксар каталан сайловчилар мустақилликка рози бўлишмайди, лекин кўпчилик бундай референдум ўтказилишига розилар.

Мадриддаги марказий ҳукумат Каталониянинг ажралиб чиқиши конституцияга зид бўлишини қайта-қайта таъкидлаган.

Шундай экан, эълон қилинган референдум бўлиб ўтадими ё йўқми, бу номаълум.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Каталония ҳудуди раҳбари Карлес Пучдемонт ўз ҳудуди мустақил бўлишини истайди.

2014 йил ноябрида Каталония натижалари мажбурий бўлмаган "консультация" сайловини ўтказди ва унда қатнашганларнинг 80 фоизи мустақилликни ёқлаб чиқдилар.

Лекин, унда 6,3 миллион сайловчининг фақат 2,3 миллиони қатнашган.

Испаниянинг Конституцион суди бу сайловни ноқонуний дея рад қилди. Аммо, кўп бўлгинчилар сайловни муҳим нуқта деб тасвирлашди.

2015 йилда Каталония миллатчи партиялари 135 ўринли маҳаллий ассамблеяда аксар кўпчиликни эгаллашга муваффақ бўлдилар ва мустақилликка эришиш йўлидаги жараённи бошлашга келишиб олдилар.

Испаниянинг машҳур "Барселона" футбол клуби Каталония пойтахти Барселонада жойлашган. Клуб ҳам мустақиллик учун референдум ўтказилишини қўллаб-қувватлаб чиқди.

Алоқадор мавзулар