Эрон Қатарга 5 учоқ озиқ-овқат юборди

Самолет Iran Air Фото муаллифлик ҳуқуқи IranAir
Image caption Iran Air озиқ-овқат ортилаётган юк учоғи суратини қўйди

Араб иттифоқчиларининг иқтисодий қамали туфайли озор чекаётган Қатарга Эрон 5 та самолётда мева-сабзавот юборди. Ундан ташқари 3 кема озиқ-овқат ҳам юборилгани айтилмоқда.

Ушбу юкларнинг инсонпарварлик кўмак сифатида ёки савдо келишуви асосида юборилгани аниқ эмас.

Ўтган ҳафта Саудия Арабистони бошчилигида бир нечта давлат Қатар билан алоқаларини узганди.

Улар Қатарни терроризмни қўллаб қувватлашда айбламоқда. Қатар ушбу айбловларни рад этган ва мустақилликни ташқи босим туфайли йўқотиб қўймаслигини таъкидлаган.

Қатарга қуруқлик орқали кириб келадиган озиқ-овқатларнинг 40 фоизи Саудия Арабистони чегарасига тўғри келади. Чегара ёпилган.

Қатарликларни бойкот қўллаган давлатлардан чиқиб кетиш талаби ҳам қўйилган. Бироқ Қатар ушбу талабга қарши чора қўллашдан бош тортган.

Iran Air авиаширкати вакили Шаруқ Нушободининг Франс пресс агеннтлигига айтишича, Қатарга ҳозирча мева ва сабзавот юкланган 5 та учоқ юборилган. Ҳар бир бортда тахминан 90 тонналик юк бор, якшанба куни яна бир самолёт учади.

Ушбу юкларнинг инсонпарварлик кўмак сифатида ёки савдо келишуви асосида юборилгани аниқ эмас.

Iran Air твиттерда Шероз аэропортидан юборилган юк ҳақида хабар қолдирди.

Нушободининг таъкидлашича, Қатарга юк юборишга бунга эҳтиёж тугагунча давом этади.

Франс Пресс Эроннинг Тасним агентлигига таяниб ёзишича, Қатарга 350 тонналик озиқ-овқат ортган 3 кема ҳам юборилган.

Саудия, Баҳрайн ва БАА давлатлари Қатар учоқлари учун ҳаво йўлларини ёпганидан сўнг Эрон Қатар самолётлари учун ҳаво йўлларини очган.

Таҳлилчилар ушбу ёрдам юклари минтақадаги тарангликни юмшата олмаслигини айтишмоқда. Уларга кўра, ушбу можароларнинг келиб чиқишига Қатарнинг шиа мусулмонлар бошқарадиган Эрон билан яхши алоқалари ҳам сабаб бўлган. Эрон минтақада таъсир доирасини ошириш учун сунний Саудия Арабистони билан рақобат қилади.

Саудия, Баҳрайн ва БАА барча қатарликлар бу мамлакатларни икки ҳафтанинг ичида тарк этиш талабини қўйганидан сўнг, Қатар ҳукумати жавоб чораси қўлламаслигини маълум қилди.

Қатарда ушбу давлатларнинг 11 минг фуқароси бор.


Якшанба куни қуйидагилар маълум бўлди:

  • Саудия Арабистони, Баҳрайн ва БАА Қатарда қариндоши бор шахслар учун "ишонч телефонлари"ни йўлга қўйди. Бу АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг чақириғидан ортидан бойкот натижасида юзага келган инсоний оқибатларни юмшатиш йўлидаги илк қадам сифатидаи баҳоланмоқда.
  • Қатар қамални халқаро судларда кўриб чиқиш учун АҚШнинг собиқ Бош прокурори Жон Эшкрофтни ёллади.
  • ФИФА Президенти Жанни Инфантино минтақадаги вазият ўз изига тушиб кетишига ва ҳозирги ҳолат Қатарда 2022 йил ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига таъсир қилмаслигига умид билдирган.

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ