Алишер Усмоновга ким ёрдам берган?

Фото муаллифлик ҳуқуқи NAVALNY.COM

Би-би-си манбаъларининг айтишича, миллиардер Алишер Усмоновнинг видеомурожаат ёзиш ва Навальнийни судга бериш қарорини Кремл қўллаб-қувватлаган.

Видеони You Tube каналимизда томоша қилинг.

Унга видеомурожаатни ёзишда телебошловчи ва бизнесмен Сергей Минаев ёрдам берган.

Буни Би-би-сига Усмонов ва Минаевни биладиган одамлар тасдиқлашган.

Минаевнинг ўзи видеомурожаатга алоқаси борлигини қатъиян рад этмоқда.

Усмоновнинг матбуот хизмати эса Би-би-сининг сўровига жавоб бермаган.

Путиннинг матбуот котиби Песков Усмоновга маслаҳат берганини рад этган.

"Тупурдим сенга, Алексей Навальний!"

Алишер Усмонов Навальнийга биринчи видеомурожаатини 18 май куни эълон қилганди.

Унда миллиардер Навальний жамғармасининг ўзига қарши айбловларига жавоб қайтарган.

Бунга қадар Усмонов Навальнийни маҳкамага берганди.

Навальний Усмоновнинг видеомурожаатига жавоб бериб, унга нисбатан илгари сурилган айбловларни такрорлаган ва Усмоновни баҳсга чақирган.

Алексей Навальний шу йил мартида Усмонов Бош вазир Медведевга сарой совға қилганини иддао қилган.

У Алишер Усмоновни "жиноятчи" деб атаган ва Россияда бир тийин ҳам солиқ тўламаслигини айтган.

Маҳкама арафасида Навальнийга видеомурожаат билан чиққан Усмонов бу айбларни рад этган.

"Тупурдим сенга, Алексей Навальний!" дея якунлаган ўзининг биринчи видеомурожаатини дунёдаги энг бой ўзбек.

Видеони YouTubeда бир неча миллион одам кўрган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02