Лондондаги ёнғинда қурбонлар сони ортди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Metropolitan police
Image caption Ёнғиндан кейинги манзара

Лондон полициясига кўра, Гренфелл-тауэр кўп қаватли бинонинг ёниб кетиши оқибатида 79 киши қурбон бўлган.

Бу қурбонлар рўйхатида жасад қолдиқлари топилганлар ва топилмаганлар бор.

Полициядагиларнинг айтишларича, сўнгги соатларда аввалроқ яна бешта жасад топилган.

Терговчиларга кўра, қурбонлар сони яна ўсиши мумкин.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Ёнғиндан кейинги манзара

Жасадларни бинодан чиқариш амалига яна бир неча ҳафта керак бўлиши ҳам айтилмоқда.

Ўтган чоршанба тунда бошланган ёнғин давомида 24 қаватли бинода камида 600 киши бўлгани тахмин қилинади.

Ёнғинни бартараф этиш учун 200 нафар атрофида ўт ўчирувчи курашган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар