Рамазон ойида кўчада сигарет чекманг, еб-ичманг, қамаласиз...

Тунис Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Худди шу каби ҳодиса шу кунларда Тунисда юз берган. Рўза кунлари одамларнинг кўз ўнгида сигарет чеккан эркак бир ойга қамалган.

У "жамоатчиликка нисбатан ҳурматсизлик" қилишда айбдор, деб топилган.

"Амнести Интернейшнл" Тунисдаги бу ҳодисани кескин қоралаб чиққан.

Маҳкама ҳукми "шахсий эркинликнинг ақлбовар қилмас даражада бузилиши" эканини айтган.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Ўтган якшанба куни эса, ўнлаб тунисликлар пойтахт кўчаларига чиқишган.

Рамазон ойида кўча-кўйда ейиш, ичишга изн берилишини талаб қилишган.

Икки ҳафта аввал тўрт тунислик ҳам бир ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинишган.

Бунга уларнинг рўза кунларида ҳамманинг кўз ўнгида бемалол еб-ичишгани сабаб бўлган.

Туниснинг аксарият аҳолиси мусулмон саналади.

Аммо, "Амнести Интернейшнл"га кўра, Тунисда барчани бирдек рўза тутишга мажбурловчи қонуннинг ўзи йўқ.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар