Рақибга ишқибозлиги учун қамоқ

Крикет ўйинини томоша қилаётган ишқибозлар Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP Getty Images

Ҳиндистон полицияси Покистоннинг крикет жамоасига ишқибозлик қилган 15 мусулмонни ҳибс этган.

Крикет бўйича "Чемпион мукофоти" учун финал кураши Ҳиндистон ва Покистон жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Кескин ўйинда Покистон жамоаси ғалаба қозонган.

Бу ғалабани байрам қилган 15 мусулмонни эса полиция ҳибсга олган.

Улар Ҳиндистон марказидаги Мадҳя Прадеш штатидаги Бурҳонпур тумани яшовчилари бўлганлар.

Мусулмонларнинг Покистон жамоаси ғалабасидан хурсанд бўлганликларини кўрган қўшнилари полицияга шикоят қилган.

Полиция ёшлари 19 ва 35 орасида бўлган 15 кишини ҳибсга олган ва уларга давлатга қарши исён айблови илгари сурилган.

Бундай ҳодисалар олдин ҳам кўп юз берган.

Ҳиндистон учун Покистонда, Покистонда яшайдиган инсонларнинг Ҳиндистон учун спорт мусобақаларида ишқибозлик қилишлари ўзларига қимматга тушган.

Видеони BBC O'zbekнинг YouTubeдаги каналида томоша қилинг

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02