Саудия подшоҳи жиянидан кўра ўз ўғлини афзал билдими?

Саудия валиаҳд шаҳзодаси Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Подшоҳ Салмон жияни Муҳаммад бин Найифнинг ўрнига ўғли Муҳаммад бин Салмонни янги валиҳад шаҳзода, деб эълон қилди.

81 ёшли кекса подшоҳнинг нега бу каби қарорга келгани сабаби маълум эмас.

Аён бўлишича, 31 ёшли янги валиаҳд шаҳзода ўзининг Мудофаа вазири мақомини ҳам сақлаб қолади.

Янги мақоми ортидан, Саудия Арабистони Бош вазири ўринбосарига ҳам айланади.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

57 яшар собиқ валиаҳд шаҳзода эса, Миллий Хавфсизлик Хизмати раҳбари вазифасини ҳам йўқотади.

Саудияни, одатда, 70-80 ёшлардаги подшоҳлар бошқариб келган.

Шу боис ҳам, сўнгги янгиликни ёш авлод ўзгаришлар нишонаси сифатида кўрмоқда.

Ёш шаҳзода Саудиянинг Ямандаги ҳарбий амалиётларига бошчилик қилган.

Подшоҳликнинг энергия сиёсатини юритган, иқтисодий ислоҳотлар учун масъул бўлган.

Мухбиримизга кўра, 81 ёшли подшоҳ отасининг саломатлиги унча яхши эмас.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02