Россия: рубль яна қадрсизланишни бошлади

Рубль Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Пойтахт Москвадан олинган хабарларга кўра, бунақаси ўтган февраль ойидан буён кузатилмаган.

Москва биржасидаги тонгги савдоларда 1 АҚШ долларининг қиймати 60 рублга чиққан.

Худди шу манзарада Россия миллий пул бирлигининг еврога нисбатан ҳам қайта арзонлашиб бораётгани қайд этилган.

Евро ўтган декабрь ойидан буён илк бор яна 67 рублга кўтарилган.

Хабарларга кўра, бунга жаҳон бозорида яна нефть нархининг пастга тушиши сабаб бўлган.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Сўнгги савдолар билан солиштирганда, нефтнинг баҳоси 2 фоизга арзонлаган.

Охирги йилларда жаҳон бозорида нефть нархининг ўйноқлаб туриши рублнинг қийматига жиддий таъсир қилган.

Россия миллий пул бирлигининг кетма-кет рекорд даражада қадрсизланиб кетишига сабаб бўлган.

Бунга қўшимча Ғарб томонидан устма-уст киритган турли жазо чоралари Россияда янги иқтисодий бўҳронга сабаб бўлган.

Бунинг таъсири кўплаб собиқ Шўро давлатларида ҳам сезилганди.

Президент Путин жаҳон нефть бозоридаги аҳволга Ғарбдаги "фитначи кучлар"ни айблаб чиққан.

Аммо Россия раҳбари бу ўз иқтисодларига зиён етказишини тан олса-да, "ҳалокатли бўлмаслиги"ни таъкидлаганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар