Резина шиппаги учун Акбарни ресторанга қўйишмади, уёғини айтинг...

Акбар Фото муаллифлик ҳуқуқи AKBAR BADSHAH

Унинг жонига ҳамма қолиб, уйсиз бўлган бир инсон оро кирибди.

Рўзадор Акбар машинада бир соат йўл босиб, Манчестердаги 'Fazenda' ресторанига келади.

Ресторанда аёлининг туғилган кунини бирга нишонламоқчи бўлади.

Аммо оёғидаги резина шиппаги учун рад жавобини эшитади.

Ундан бошқа оёқ кийим кийиб келиши сўралади.

Шунда хайрияга янги оёқ кийими олган уйсиз Жон унга кўмакка келади.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Жон "мамнуният билан" туфли солинган қутини Акбарга тутқизади.

Хуллас-калом туғилган кун режа ва кўнгилдагидек ўтади. Туфли ҳам эгасига қайтарилади.

Қилган ҳиммати учун Жонни зўрға 10 фунт олишга кўндиради.

Икковлоннинг суҳбати қулоғига чалинган бошқа бир киши эса, Жонга 50 фунт тутқизади.

Акбар Бадшоҳ энди ўз "халоскори"ни ресторанга ҳам таклиф этмоқчи.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар