Энди ҳам уйда онангни, деб сўкиб кўринг-чи, ҳатто, қамаласиз

Россия Фото муаллифлик ҳуқуқи Thinkstock

Россия Давлат думасининг давлат қурилиши ва қонунчилик бўйича қўмитаси бу хусусдаги қонун лойиҳасини маъқуллади.

Янги қонун лойиҳаси энди турар-жойда сўкканларни ҳам маъмурий жавобгарликка тортишни кўзда тутади.

Тўғри, ҳозир ҳам бу иш учун сизни бемалол жаримага тортишлари мумкин.

Аммо амалдаги қонун фақат жамоатчилик жойлари билан чекланган, холос.

Энди эса, ўз уйингизда сўкиниш ҳам расман майда безорилик саналиши мумкин.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Яъни, оилавий жанжал заминида ҳам тилингизга эҳтиёт бўлишингиз тақозо этилади.

Бу қонун лойиҳаси аслида 2014 йилда мамлакат парламентига тақдим этилган.

Аммо депутатлар фақат орадан уч йил ўтибгина, уни кўриб чиқишни бошлашган.

Улар аллақачон айни модда бўйича жарима миқдорини икки баробарига оширишни таклиф ҳам қилишган.

Шу каби майда безориликка қўл урганларни 1-2 минг рубль миқдорида жаримага тортиш ёки 15 суткага қамашни сўрашган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар