Покистонда бензин танкери ёнишида 144 одам ўлган

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Ҳодиса жойида одамларнинг сигарет чекиши ёнғинга сабаб бўлган бўлиши мумкин

Покистон шарқидаги Аҳмадпур шаҳрида бензин танувчи машина ёниб кетиши оқибатида 144 киши ҳалок бўлган. Юк машинаси олов олганда одамлар ундан оқиб кетаётган бензинни олиш учун тўпланиб турган бўлган. Ўнлаб одам шифохонага ётқизилган.

Хабарларда айтилишича, машина йўлда ағдарилган ва бир оздан сўнг ёниб кетган. Машина ағдарилган вақти маҳаллий одамлар ундан оқиб кетаётган бензинни олиш учун ташланган.

Юк машинасининг ғилдираги кескин муйилишда тешилган бўлиши мумкин.

Гувоҳлар ёнғин сабаби тамаки бўлиши мумкинлигини айтишмоқда. Ағдарилган машина ёнига келган айрим одамлар қўлида чекилаётган сигарет бўлган.

Покистон интернет нашрларида куйиб кетган жасадлар ва машиналар тасвирланган суратлар пайдо бўлган.

Одамлар куйиб кетганидан уларнинг шахси фақатгина ДНК анализи ортидан аниқланиши мумкинлиги айтилмоқда.

Мухбирларнинг айтишича, Покистон йўллари ўта хавфлилиги билан ажралиб туради. Автомобиллар аксар ҳолатлар техник талабларга жавоб бермайди, ҳайдовчилар тез-тез йўл қоидаларини бузади.

Ҳодиса жойига жароҳатланганларни шифохонага олиб кетиш учун ҳарбий тикучарлар юборилган.

Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, камида 6 автомобил ва 12 мотоцикл ёниб кетган.

APP Покистон давлат ахборот агентлиги полициядаги манбасига таяниб хабар беришича, машина Карачидан Лахорга 25 тонна бензин олиб кетаётган бўлган.

Юк машинаси кичик Качи Пул шаҳри йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Куйиб кул бўлган бўлган мотоцикл ва машиналар

"Яқин қишлоқларда яшайдиган одамлар уйдаги идишларини олиб бензинни олиш учун ҳодиса жойига югуришган. Улар бошқа қишлоқлардаги қариндошларига ҳам қўнғироқ қилиб тезда етиб келишларини сўрашган", - дейди агентлик манбаси.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Оловдан жабрланганлар шифохонага олиб келинган

APP нинг ёзишича, йўл полициясининг одамларни бензин ташувчи машинадан узоқлаштиришга қилган ҳаракатлари самара бермаган. Аёллар ва болалар доҳил одамлар ундан бензин олишда давом этишган.

"Қўққисдан цистернани олов олди ва машина олдида турган ҳамма ёнғин ичида қолди", - деган полиция манбаси.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар