Эртага Telegramга нима бўлади?

Мобил телефонида Telegram дан фойдаланаётган инсон Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Россиядаги "Роскомнадзор" дунёга машҳур хабар алмашиш хизмати - Telegram фаолиятини тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда.

Сабаби, Telegram раҳбарияти "Роскомнадзор"га ушбу хабар алмашиш серверидан ким фойдаланаётгани ҳақидаги маълумотни беришдан бош тортмоқда.

Россияда яқинда қабул қилинган қонунга биноан, Интернетда хабар тарқатиш билан шуғулланадиган манба ҳақидаги маълумотга мамлакати жосуслик хизматлари эга бўлмоқлари шарт.

Шундан келиб чиқиб, "Роскомнадзор" Telegram олдига талаб қўйган.

BBC O'zbek видеоларини YouTube каналида томоша қилинг

Telegram асосчиси Павел Дуров эса, бу талаб Россия конституциясига зид, дейди.

Россия конституциясида ҳар бир инсон эркин маълумот олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга эканлиги айтилади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Шунингдек, жаноб Дуров "Роскомнадзор"ни XXI-асрдаги шифровка имкониятларини билмасликда айблаган.

"Роскомнадзор" ва Европа расмийларига кўра, террор хуружларини содир этишни режалаган шахслар Telegram орқали мулоқот қилганлар, террорчилар йўлини тўсиш мақсадида улар тарқатаётган ёки бўлишаётган маълумотлар ичига жосуслик хизматларининг киришлари муҳимдир.

Бироқ Павел Дуровнинг айтишича, ҳозирги замонда бу техник жиҳатдан имконсиз, террорчиларни бу йўл билан тўхтатиш учун бутун дунёда Интернетни тўхтатиш талаб қилинади.

Ироқ ва Сурияда фаолият юритадиган "Исломий Давлат" ёки ИШИД гуруҳи аъзолари ўртасида Telegram машҳурлашган, бу гуруҳ ўзининг тарғиботида ҳам Telegramдан фойдаланаётгани хавфсизлик хизматларини хавотирга солган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02