Россияликларни бугун энг кўп ким қўрқитади?

Оқ Уй Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Агар, янги сўров натижаларига таянилса, Россия аҳолисининг ярмидан кўпроғи ҳозир четдан ҳарбий таҳдидни АҚШ дан кутади.

Учдан бир қисмига яқини наздида Украина Россия учун эҳтимолий тажовузкор куч бўлади.

Ҳужум эҳтимоли пайтида эса, россияликлар қўлловни асосан Хитой, Беларусь ва Қозоғистондан кутишади.

Аммо, ҳар ўнтадан битта россияликка кўра, бу каби ҳолатда Россиянинг бирор бир иттифоқчиси йўқ.

Қарийб 40 фоиз иштирокчи фикрича, Россияга ҳарбий таҳдид ростдан ҳам мавжуд.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Аммо мамлакат аҳолисининг ярмидан кўпроғига кўра, бу каби хавф умуман йўқ.

Сўров натижасини таҳлил қилган ВЦИОМ Бош директори айтишича, россияликлар умиди ҳалича ўзини оқламаган.

"Янги президенти Трамп раҳбарлиги остида АҚШ-Россия алоқалари яхшиланмаган".

"Расмий Киев сиёсатининг Россияга қарши тус олиб бораётгани ҳам яққол намоён бўлмоқда".

Сўров 16-17 июнь кунлари ўтказилган, телефон мулоқоти воситасида 1,2 минг россияликнинг фикри ўрганилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар