'Сигир деб, мусулмонларга ҳужум қилишни бас қилинг'

Намойишлар Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Худди шундай талаб билан бутун Ҳиндистон бўйлаб намойишлар бўлиб ўтмоқда.

Минглаб намойишчиларнинг талаблари эса, сигирларни муҳофаза этиш гуруҳларига қаратилган.

Сўнгги пайтларда бу каби гуруҳлар томонидан мусулмонлар ва далитларга қарши ҳужумлар кучайган.

Биргина пойтахт Деҳлидаги намойишда икки мингга яқин киши тўпланган.

Ташкилотчиларга кўра, яна 15 та шаҳарда одамлар кўчаларга чиқишган. Лондон ҳам четда қолмаган.

#NotInMyName номли кампания ўтган ҳафта бир мусулмон ўсмирнинг ўлдирилиши ортидан бошланган.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Бунга намойишлар ташкилотчиси Саба Деван "Facebook' саҳифасида қолдирган изоҳи сабаб бўлган.

Аксарият ҳиндулар сигирни муқаддас жонзот сифатида кўришади.

Ҳиндистоннинг қатор штатларида сигирни сўйиш расман маън қилинган.

Кимдир бу ишга қўл ургудек бўлса, 10 йилгача қамалиши кўзда тутилган.

Ҳиндистон парламенти эса, энди бу ўлим жазосига айлантириш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар