Аёл кишининг сигирчалик қадри йўқми?

Ҳинд аёли Фото муаллифлик ҳуқуқи Sujatro Gosh

Бир қарашда "қўпол"дек кўринувчи худди ана шу савол шу кунларда, таъбир жоиз, интернетни "портлатган" янги фотолойиҳа асосида ётади.

Лойиҳа муаллифи Ҳиндистон пойтахти деҳлилик 23 ёшли фотограф Сужатро Гош.

У ҳинд аёлини сигир ниқобида кўрсатгани учун аллақачон маҳаллий интернет-троллари танқидлари остида қолиб кетган.

"Мен Ҳиндистонда аёллар, ҳатто, сигирчалик кўрилмаслигидан ташвишдаман", - дейди у.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

"Ҳақ зўрланган аёлникидан кўра ҳиндулар муқаддас сановчи сигир учун тезроқ қарор топади".

Сужатро Гошга кўра, мамлакатидаги мавжуд воқеълик боис ана шу лойиҳага қўл уришга аҳд қилган.

Ҳиндистон эса, айнан хотин-қизларга қарши зўравонликлар боис тез-тез матбуот нигоҳига тушади.

Айрим маълумотларга кўра, мамлакатда ҳар 15 дақиқада бир хотин-қиз зўрланади.

Сужатронинг айтишича, янги лойиҳаси сигирларни муҳофаза этишга бел боғлаган гуруҳларга қарши қаратилган.

2014 йилда ўта ўнг қанот миллатчи "Бхаратия жаната" партиясининг қудратга келиши ортидан, Ҳиндистонда бу каби гуруҳлар фаоллашган.

Ўтган икки йил ичида айнан "сигирлар номидан" камида 10 киши ўлдирилган.

Мол гўшти эса, Ҳиндистонда мусулмонлар, насронийлар ва далитлар энг кўп истеъмол қилувчи маҳсулотлардан бири бўлади.

Бошқарувдаги партияга кўра, сигир - муқаддас жонзот ва муҳофаза этилиши лозим.

Ҳиндистоннинг қатор штатларида сигирни сўйиш расман маън қилинган.

Кимдир бу ишга қўл ургудек бўлса, 10 йилгача қамалиши кўзда тутилган.

Ҳиндистон парламенти эса, энди буни ўлим жазосига айлантириш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар